1 Ноябр 2023 йил 1529

Наманган шаҳри кўчаларида велосипедчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Наманган вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан Наманган шаҳри ҳудудида велосипедчилар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида кенг қамровли тарғибот тадбирлари олиб борилди.

Тарғибот давомида велосипедчиларга ҳаракат вақтида белгиланган йўлаклардан юришлари, тунги вақтларда эса нур қайтаргичли камзулда ёки нур қайтарувчи элементлар бўлган устки кийимда бўлишлари, шунингдек бошқарувчидаги велосипедларини олд ва орқа томонида нур қайтарувчи воситалар билан жиҳозланиши шартлиги тушунтирилди.

Тарғибот якунида велосипедчиларга нур қайтаргичли камзуллар тарқатилди.

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати

Text to speech