31 Октябр 2023 йил 1125

Наманган шаҳри кўчаларида "Диққат, пиёда" ойлиги доирасида рейд ва тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда

Наманган вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан йўлларда пиёдалар билан боғлиқ кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида рейд ва тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Шаҳарнинг транспорт воситалари серқатнов кўчаларида ўтказилган навбатдаги рейдлар натижасида йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган фуқаролар тўхтатилиб, уларга янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари ва унда келтирилган пиёдаларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари тушунтирилди.

Рейдлар давомида белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёдаларга нисбатан белгиланган тартибда қонуний чоралар кўрилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech