1 Ноябр 2023 йил 1493

Наманган шаҳар ҳудудидаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг тунги назоратчилари билан йиғилиш ўтказилди

Наманган вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси, шаҳар ИИО ФМБ, шаҳар ҳокимлиги, Қўриқлаш бошқармаси ҳамда Мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси вакиллари томонидан шаҳар ҳудудида жойлашган корхона, ташкилот ҳамда муассасаларнинг тунги назоратчилари билан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда дастлаб, “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун моҳияти ва унда белгиланган вазифалар борасида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, назоратчиларга қўриқланадиган объектларда жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, шубҳа уйғотувчи ёки қидирувдаги шахслар, жамоат хавфсизлигига хавф солаётган бошқа вазиятлар тўғрисида ички ишлар органлари ҳамда Қўриқлаш бошқармасига тезкор хабар бериш тартиби тушунтирилди.

Йиғилиш давомида ҳар бир назоратчи хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя қилиши, тунги вақтларда нур қайтарувчи махсус жилет кийиши ва албатта ёритгичлар ҳамда бошқа керакли буюмлари соз ҳолда бўлиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Учрашув якунида мавзуга доир фикр, таклиф ва мурожаатлар ҳам ўрганилди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech