Наманган шаҳар прокурорининг шаҳар аҳолисига мурожаати
Азиз юртдошлар, шаҳримиз
меҳмонлари!
Муҳтарам Президентимизнинг
ташаббуслари ва бевосита раҳбарлигида барча соҳалардаги ислоҳотлар янги
босқичга кўтарилди, бунга барчамиз кундалик ҳаётимизда гувох бўлмоқдамиз.
Бу жарёнда халқимиз тинчлик ва
осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашишда превентив чораларни
амалга ошириш, жазо муқаррарлигини таъминлаш муҳим ва долзарб аҳамият касб
этади.
Хокимлик, ҳуқуқни мухофаза қилиш ва
ва мутасадди идоралар билан биргаликда, шаҳарнинг ҳар бир кўчасида,
маҳалласида, бозорида, истироҳат боғида, жамоат жойида хавфсиз муҳитни яратиш
чоралари кўрилаяпти.
Азиз ҳамшаҳарликлар !
Президентимизнинг 2025 йил 3 январдаги
маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш
тизими самарадорлигини янада оширишга қаратилган 1 — сонли қарорлари асосида
жиноятларнинг сабабларини “маҳаллабай” ва “соҳабай” муҳокама қилиш тартиби,
маҳаллаларни криминоген даражасида тоифалаш тизими, “маҳалла еттилиги”
институти, “ижтимоий профилактика” тамойили асосида ҳуқуқбузарликларнинг
самарали профилактикасини амалга ошириш орқали аҳолида хавфсизлик ҳиссини
шакллантириш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қарорга мувофиқ ҳар бир маҳаллада
ҳуқуқбузарликнинг эрта олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича
янги механизм жорий этилди, шаҳар прокуратурасида идоралараро мувофиқлаштирувчи
штаб фаолияти йўлга қўйилди.
Қарор ижроси доирасида шаҳардаги
жами 62 та маҳалланинг криминоген вазияти оғир 8 тасига масъул раҳбарлар номма
— ном бириктирилди.
Чораклик манзилли чора — тадбирлар
“йўл хариталари” ишлаб чиқилди.
“Йўл хариталари” ижроси юзасидан
жорий йил ўтган даврида маҳаллалардаги аҳоли гавжум жойларга 200 та, кўп
қаватли уйларнинг ҳовлисига 3600 градус айланувчи 15 та, маҳаллаларнинг асосий
кириш — чиқиш жойларига 50 та, бозор ва савдо марказларига юзни ва автомобиль
рақамини таниб олувчи 10 та, жами бўлиб 275 га яқин камералар, уйларнинг кириш
йўлакларига 33 дан ортиқ ташвиш тугмалари ўрнатилди, 64 та савдо муассасалари
ва қарийб 700 та хонадонлар тезкор қўриқловга олинди.
Маҳаллаларда фуқароларни огоҳликка
чақирувчи “Ҳудуд камера назоратида!”, “Объект қўриқловда!” ҳамда “Хонадон
қўриқловда!” каби жами 912 га яқин стикерлар жойлаштирилди, маҳаллаларда 35 та
“намунавий хавфсиз кўча” ҳамда 99 та “намунавий хавфсиз йўлак” ташкил этилди,
ички йўллар ва кўчалар 110 та ёритиш воситалари билан таъминланди. Албатта бу
натижа беряпти.
Мисол учун, йил бошидан бери
вилоятда ўрнатилган камералар ёрдамида қочувда юрган 40 нафар, шу жумладан
жазодан бўйин товлаб келган пробация ҳисобидаги 3 нафар жиноятчилар ушланган
бўлса, 44 та жиноятлар “иссиқ изи”дан фош этилди.
Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида “қизил” тоифада қолган 62 та маҳаллаларнинг 2 тасида криминоген вазият сақланмоқда.
Давлат раҳбарининг Қарорига асосан ҳудудларда криминоген
вазият ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича кунлик сўров ва ўрганишларни йўлга қўйдик.
Бунда, криминоген вазияти оғир
маҳаллаларнинг жиноят ўчоқлари жойида ўрганилмоқда, мисол учун, шаҳар
маҳаллаларида содир этилган 64 та олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сабаблари
таҳлил қилиниб, тегишли прокурор таъсир чоралари қўлланилди.
Эндиликда, жиноятларнинг омил ва
сабабларини ўрганишдан ташқари ўша ҳудудда
амалий тадбирларни ҳам ўтказилди.
Энди эътиборингизни ҳуқуқбузарлик
ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича дастлабки бажарилган ишлар ва таҳлилларнинг
натижаларига қаратсам.
Биринчи, жиноятчиликка қарши
курашиш фаолияти самарадорлигини оширишда соҳавий назорат кучайтирилди.
Жорий йилнинг ўтган даврида 122 та
ўрганишлар ўтказилиб, 1.500 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Бу
ишлар мунтазам давом этади.
Иккинчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи
органлар ҳам, аҳоли ҳам кўпроқ эътибор бериши лозим бўлган ҳамкорлик
кучайтирилиши керак бўлган бир нечта жиноий омилларга диққат қаратмоқчиман.
Шиддат билан ривожланаётган
юртимизда инсонлар кўпроқ пул топиш билан бирга, ноқонуний бойлик орттиришнинг янги
йўлларини ҳам ўйлаб топмоқдалар.
Кейинги вақтларда фирибгарлик ва
ўғрилик жинояти ошаётгани ҳам бунга яққол мисол бўлади.
Фирибгарлик ва ўғрилик жиноятлари
аксарият ҳолларда ахборот технологиялари ва интернет ижтимоий тармоқлари орқали
содир этилаётганлиги ташвишли ҳолдир.
Сўнгги вақтларда Ўзбекистон ҳуқуқ идоралари илгари дуч келмаган кибер макондаги жиноятлар салмоғи ортиши анчагина
ташкилий чоралар кўришни тақозо этди.
Маълумот учун, шаҳардаги
жиноятларнинг 43,3 фоизини ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларни ташкил
этмоқда.
Мисол учун, жорий йилнинг ўтган
даврида биргина пластик карталардан пул маблағларини ечиб олиш ҳолатлари
юзасидан 117 та жиноят иши қўзғатилди.
Кибер маконда содир этилган
жиноятларнинг 53 таси ёки 45,3 фоизи фирибгарлик ҳамда 64 таси ёки 54,7 фоизи
ўғриликни ташкил қилган.
Сўнгги йилларда бу тоифадаги
жиноятлар, бир неча бараварга кўпайди.
Шу сабабли, аҳолимиздан фирибгарлик
қурбони бўлмаслик учун, интернет ижтимоий тармоқлари орқали келаётган турли хил
фэйк хабарлардан эҳтиёт бўлишларини ҳамда банк карталари ва ҳисоб рақамлари
тўғрисидаги маълумотларни сир сақлашни сўраб қоламиз.
Бундан ташқари, жорий йилнинг ўтган
даврида шаҳар ҳудудида 172 та олдини олиш мумкин бўлган шу жумладан, маҳаллада
олидини олиш мумкин бўлган 108 та жиноятлар содир этилган бўлиб, ушбу турдаги
жиноятларни ортишига асосан ўғрилик (74 та), тан жароҳати етказиш (10 та) ва
безорилик (14 та) жиноятлар сабабчи бўлган.
Мазкур жиноятларни келиб чиқиш
сабаб ва шароити ўрганилганида, маҳалла маъсуллари томонидан Ўзбекистон
Республикаси Президаентининг 03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сонли ҳамда Вазирлар
Маҳкамасининг 30.11.2024 йилдаги «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида
маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 801-сонли қарорлари ўз ҳолига ташлаб қўилганлиги
оқибатида келиб чиққанлиги аниқланди.
Биргина мисол, 2025 йил 2 апрель
куни, фуқарога тегишли Наманган шаҳар Обиҳаёт
МФЙ ҳудудида жойлашган савдо растасидан 4.765.400 сўмлик 8 турдаги тамаки
маҳсулотларини 27-мактабнинг 8-синф ўқувчиси, Турғунбоев ўғирламоқчи бўлган
вақтида ушлаб олганлигини маълум қилиб, қонуний чора кўришни сўраган.
Жиноят сабаблари ўрганилганида,
мактаб ва мактабгача таълим ташкилотининг мансабдор шахслари 1-сонли Қарор
ижроси бўйича “Йўл харита” талабларини амалда бажармасдан, кўзбўямачиликка
ҳисобот тақдим этиш билан чекланиб келганликлари аниқланди.
Турғунбоев билан ўз вақтида
профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уни мактаб ички рўйхатига олиниши ва
инспектор психолог ёки профилактика инспекторига маълум қилинмаган.
Оқибатда, юқоридаги ўғрилик
жиноятининг келиб чиқишига замин яратиб
берилган.
Шунга кўра, юқорида қайд этилган
қарор талабларини бажармаганлиги сабабли маҳалла маъсулларининг 16 нафари
нисбатан интизомий жавобгарликка тортилган бўлса, 12 та қайд этилган жиноятлар
бўйича қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб
бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар юборилди ва 1
та ҳолатда жиноят ишлари шахсларга нисбатан.
Шунга “ўз мулкимни ўзим асрайман”
деган ҳар бир хнадон бўладими, тадбиркорми – асосий шиори бўлиб қолишини
сўраймиз.
Азиз шаҳримиз фуқаролари!
Шу ўринда, криминоген вазиятга
таъсир кўрсатувчи жиноятларнинг айрим турлари борасида ҳам гапирмоқчиман.
Айтиш керакки, ўтган 4 ойи якунига
кўра, вояга етмаганлар (11-10), ёшлар (33-31), муқаддам судланганлар (10-9),
ишсизлар (5-2) жиноятини камайтиришга эришган бўлсак-да, гурухлар (11-12), маст
ҳолда (2-3), аёллар (12-14) жиноятлари ортган.
Хусусан, оила ва турмушда содир
этилган ҳуқуқбузар-ликларга оилавий-маиший муаммолар асосий сабаб бўлганлиги
аниқланди.
Шу сабабли нотинч, ажрим ёқасидаги
оилаларнинг мавжуд муаммоларини бартараф этиш бўйича бошқа идоралар ва кенг
жамоатчиликни жалб қилдик.
Натижада, ўтказилган ўрганишларда
криминоген вазияти оғир маҳаллаларда 3.831 та ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизлар
аниқланиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича 3.140 та чоралар кўрилди.
Булардан ташқари, 6.452 нафар
ишсизлардан 3.760 нафари ишга жойлаштирилди, 540 нафари касбга ўқитилди, 640
нафари эса, касбга йўналтирилди.
Ушбу жараёндан муқаддам судланган
ва маъмурий назоратдаги шахслар ҳам четда қолмади.
Уларнинг 2 нафари касб-ҳунарга
ўқитилди, 12 нафарининг бандлиги таъминланди, 10 нафарининг ижтимоий муаммолари
ҳал этилди.
Ёшлар ўртасидаги жиноятчилик
масаласига умуммиллат иши деб ёндашиб, барча биргаликда жон куйдириши керак.
Фақат жиноят учун жазони таъминлаш
билан овора бўлиб, жиноятларнинг сабаб ва омилларини кўздан қочирсак оқибати
ёмон бўлади.
Шу каби, вояга етмаганлар жиноятига
фавқулодда ҳолат сифатида қаралиб, уларга таълим ва тарбияни беришда
мажбуриятларини бажармаган ота-она ҳамда яшаш ва ўқиш жойларидаги (маҳалла
еттилиги) мутасаддиларининг жавобгарлиги кучайтирилди.
Таълим муассасалари ва жамоат
жойларида масъуллар профилактик (давомат, тиғ ва рейд) тадбирларида узоқ муддатга
кетган 223 нафар болалар, мунтазам дарс қолдирувчи, тарбияси оғир 51 нафар
ўқувчилар аниқланиб, мактабларга қайтарилди.
Қолаверса, ҳокимлик ва маҳалла
фаоллари билан биргаликда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда боқувчисини
йўқотган болаларнинг 19 та муаммоси ҳал қилинди.
Мактабгача ва мактаб таълим
муассасаларининг кириш-чиқиш жойларига хавфсизликни таъминловчи 32 та замонавий
камералар ўрнатилди.
Ҳурматли фуқаролар!
Жамиятимизда коррупция иллатига
қарши муросасизлик билан қарши курашни кучайтириш чоралари кўрилмоқда.
Бунинг учун, мутасадди идораларда
коррупция ҳолатларининг барвақт олдини олишга алоҳида эътибор қаратилади.
Шу сабабли, коррупциянинг ҳар
қандай кўринишига барҳам бериш йўлида қатъий муросасиз кайфиятни шакллантириш,
унга қарши курашишда ўз ҳиссангизни қўшишга чақираман.
Ҳурматли фуқаролар !
Жуда кўп масалаларда иш
услубларимиз ўзгариши зарур, бунинг устида ишлаяпмиз. Президентимиз талаб
қилаётган, жиноятларнинг оқибатлари
эмас, уларнинг сабабларини, ҳуқуқбузаликларга имкон берувчи шарт-шароитларни
бартараф қилишни устувор вазифа деб халқ билан биргаликда ҳаракат қилишимиз
керак.
Бунинг учун, ҳар бир маҳалла,
хонадонгача тушиб, ҳуқуқбузарлик омилларини аниқлашга эътиборимизни
кучайтирамиз, жиноят содир этган ва бунга мойиллиги бор фуқаролар билан
учрашувлар ўтказиб, “фуқаробай” иш тизимини жорий қиламиз.
Ҳуқуқбузарлик ва жиноятга сабаб
бўлаётган оилавий, ижтимоий, моддий ва психологик муаммоларни ҳал қилишга, ҳар
бир фуқарода “жиноятчиликка қарши иммунитет”ни болаликдан шакллантиришга
алоҳида эътибор қаратамиз.
Азиз ҳамюртлар !
Жиноятларга қарши курашда
прокуратура органлари, кўмак ва ҳамкорликда жиноятларнинг ҳар қандай кўринишига
чек қўйишга кафолат беради.
Шундай экан аҳоли ва кенг
жамоатчиликни жиноятларни олдини олишга ҳамда уларни бартараф этишга фаол
ҳамкорликка чақирамиз.
Зеро, содир этилаётган жиноятларни
фош этилиши ва олди олинишида халқимиздан масъулият, ташаббускорлик ҳамда дахлдорлик
ҳисси билан ёндошишни сўрайман.
Шуни яна бир бор алоҳида қайд
этаманки, жиноятнинг ҳар қандай кўринишига тезкор равишда муносабат билдиришга,
жиноятга қўл урганларга нисбатан жазонинг муқаррар таъминланишига кафолат бераман.
Барчамиз жиноятдан ҳоли янги Ўзбекистон учун бирлашайлик !!!
Наманган шаҳар прокурори К.Н.Ахмаджанов