Наманган шаҳар прокурори ва шаҳар ИИБ бошлиғининг шаҳар аҳолисига мурожаати
Наманган
шаҳар прокурори К.Ахмаджанов ва ИИБ бошлиғи
У.Абдувалиевнинг шаҳар
аҳолисига мурожаати
Азиз юртдошлар, шаҳримиз
меҳмонлари!
Муҳтарам
Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда барча соҳаларда улкан ишлар амалга оширилмоқда.
Зеро,
бу ислоҳотларнинг самараси барча соҳаларда қонунлар қоғозда эмас, амалда қатъий
бажарилиши, юртдошларимиз уларнинг натижасини кундалик ҳаётида доимо ҳис қилиши
зарурлигига муҳим эътибор қаратилмоқда.
Албатта,
бундай натижаларга эришишда барча соҳаларда қонун ва адолат устуворлигини
таъминлаш, тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш фаолиятимизнинг асосий мезони
ҳисобланади.
Айниқса,
бу жараёнда, биз ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш
борасидаги ўз ишимизни янгича асосда ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирларни
аниқ белгилаб олдик.
Азиз Наманган
шаҳар аҳли!
Биз
жиноятчиликни жиловлаш, криминоген вазиятни барқарор сақлашдек катта
мақсадларни ўз олдимизга қўйганмиз.
Президентимизнинг
2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни
яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада
ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сон Қарори асосида жиноятларнинг
сабабларини “маҳаллабай” ва “соҳабай” муҳокама қилиш тартиби, маҳаллаларни
криминоген даражасида тоифалаш тизими, “маҳалла еттилиги” институти, “ижтимоий
профилактика” тамойили асосида ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикасини амалга
ошириш орқали аҳолида хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасида қатор
чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қарорга
мувофиқ ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликнинг эрта олдини олиш, криминоген
вазиятни барқарорлаштириш бўйича янги механизм жорий этилди, шаҳар прокуратурасида
идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб томонидан қатор ишлар амалга оширилди.
Қарор
ижроси доирасида шаҳардаги жами 62 та маҳалланинг криминоген вазияти оғир 8 та
маҳалласига бириктирлган раҳбарлар томонидан ишлар изчил давом эттирилди.
Барча
маҳаллаларда 2025 йилнинг 2-чорагига мўлжалланган “йўл хариталари” ижроси доирасида:
-маҳаллалардаги
аҳоли гавжум жойларга 259 та, бозор ва савдо марказларига юзни ва автомобиль
рақамини таниб олувчи 8 та, жами 267 та камералар ўрнатилди;
-кўп
қаватли уйларнинг эшикларига 68 та домофонлар, уйларнинг кириш йўлакларига 45
та ташвиш тугмалари ўрнатилди, 530 та савдо муассасалари ва хонадонлар тезкор
қўриқловга олинди;
-маҳаллаларда
28 та “намунавий хавфсиз кўча” ҳамда 50 та “намунавий хавфсиз йўлак” ташкил
этилди, ички йўллар ва кўчалар 42 та ёритиш воситалари билан таъминланди.
Амалга
оширилган ишлар натижасида қидирувда бўлган 3 нафар, жазодан бўйин товлаб келаётган
пробация ҳисобидаги 3 нафар шахслар ҳамда олиб қочилган 3 та транспорт
воситалари ушланди, бедарак йўқолган 9 нафар шахслар топилиб, 38 та жиноятлар
“иссиқ изи”дан фош этилди.
Қарорга асосан ҳудудларда
криминоген вазият ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича кунлик
сўров ва ҳар бир жиноятни объектив ва субъектив сабабларини таҳлил қилиш йўлга
қўйилиб, жиноятчиликка қарши курашиш фаолияти самарадорлигини оширишда соҳавий
назорат кучайтирилди.
Жорий
йилнинг ўтган давр давомида 25 та ўрганишлар ўтказилиб, қонунбузилишига йўл
қўйилган ҳолатлари юзасидан белгиланган тартибда жойларга 110 та тақдимномалар
киритилди.
Тақдимномалар
муҳокамаси натижасида маҳаллада олдини олиш мумкин бўлган жиноятларни келиб
чиқишига сабабчи бўлган 37 нафар мансабдор шахслар интизомий жавобгарликка
тортилди.
Азиз юртдошлар!
Шу
ўринда, криминоген вазиятга таъсир кўрсатувчи жиноятларнинг айрим турларига ҳам
тўхталиб ўтмоқчимиз.
Шаҳарда
жорий йилнинг ўтган даврида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар 172 тани ташкил
этиб, уларнинг 132 таси ёки 76 фоизи 4 турдаги, яъни, ўғрилик, фирибгарлик, тан
жароҳати етказиш ва йўл-транспорт ҳодисаларини ташкил этган.
Шу
билан бирга, маҳалларларда ўғрилик (74 та), безорилик (14), тан жароҳати
етказиш (15) жиноятларининг салмоғи юқорилигича қолмоқда.
Бундан
ташқари, вояга етмаганлар (9-15), аёллар (6-17), ёшлар (33-51), гуруҳлар
(11-13), маст ҳолда (5-6) ва муқаддам судланганлар (7-17) жиноятлари ошган.
Маҳаллаларда
олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар таҳлили, ижтимоий профилактика объекти
бўлган шахслар билан манзилли профилактик тадбирлар ўтказилишига алоҳида
эътибор қаратдик.
Бу
жараёнга, мутасадди идоралар ва кенг жамоатчиликни жалб қилдик.
Натижада,
ўтказилган ўрганишларда криминоген вазияти оғир маҳаллаларда 138 та ижтимоий
кўмакка муҳтож хотин-қизлар аниқланиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича 123
та чоралар кўрилди.
Булардан
ташқари, 1.324 нафар ишсизлардан 687 нафари ишга жойлаштирилди, 434 нафари
касбга ўқитилди, 203 нафари эса, касбга йўналтирилди.
Ушбу
жараёндан муқаддам судланган ва маъмурий назоратдаги шахслар ҳам четда қолмади.
Уларнинг
4 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 3 нафарининг бандлиги таъминланди, 6 нафарининг
ижтимоий муаммолари ҳал этилди.
Шу
каби, вояга етмаганлар жиноятига фавқулодда ҳолат сифатида қаралиб, уларга
таълим ва тарбияни беришда мажбуриятларини бажармаган ота-она ҳамда яшаш ва
ўқиш жойларидаги (маҳалла еттилиги) мутасаддиларининг жавобгарлиги
кучайтирилди.
Таълим
муассасалари ва жамоат жойларида масъуллар профилактик (давомат, тиғ ва рейд)
тадбирларида узоқ муддатга кетган 1578 нафар болалар, мунтазам дарс қолдирувчи 85
нафар, тарбияси оғир 15 нафар ўқувчилар аниқланди. Уларнинг 85 нафари
мактабларга қайтарилди.
Қолаверса,
ҳокимлик ва маҳалла фаоллари билан биргаликда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган
ҳамда боқувчисини йўқотган болаларнинг 12 та муаммоси ҳал қилинди.
Мактабгача
ва мактаб таълим муассасаларининг кириш-чиқиш жойларига хавфсизликни
таъминловчи 19 та замонавий камералар ўрнатилди.
Ҳурматли
фуқаролар!
Прокуратура
органлари томонидан Президентимиз талаб қилаётган, жиноятларнинг оқибатлари билан
эмас, балки уларнинг сабабларини, ҳуқуқбузаликларга имкон берувчи шарт-шароитларни
бартараф этишни устувор вазифа сифатида белгилаб олинган.
Бунда,
маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик омилларини аниқлашга эътиборимизни кучайтирамиз,
жиноят содир этган ва бунга мойиллиги бор фуқаролар билан манзилли ишлаш
чораларини давом эттирамиз.
Ҳуқуқбузарлик
ва жиноятга сабаб бўлаётган оилавий, ижтимоий, моддий ва психологик муаммоларни
ҳал қилишга, ҳар бир фуқарода “жиноятчиликка қарши иммунитет”ни шакллантиришга
алоҳида эътибор қаратамиз.
Азиз ҳамюртлар!
Ҳуқуқбузарликларни
олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашда биз нуронийларимизга, маҳалла
фаолларига, турли меҳнат жамоаларидаги ватанпарвар инсонларга, уларнинг амалий
ёрдами ва фаол ҳамкорлигига таянамиз.
Азиз
юртдошлар, келинг, барчамиз шу йўлда муҳтарам Президентимизга камарбаста бўлиб,
Наманган шаҳрини жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантиришда биргаликда муносиб
ҳисса қўшайлик.
Наманган шаҳар
прокурори К.Ахмаджанов ва шаҳар ИИБ
бошлиғи У.Абдувалиев