8 Октябр 2025 йил
70
Наманган шаҳар ИИБ ходимларининг жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги фаолияти муҳокама қилинди
Наманган вилояти ИИБ бошлиғи ҳузурида ўтказилган йиғилишда Наманган шаҳар ИИБ раҳбарияти ва соҳавий хизматлар бошлиқлари иштирок этиб, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган ишлар, шунингдек, “Хавфсиз ҳудуд – долзарб 20 кунлиги” кенг қамровли профилактик тадбирлари натижалари танқидий руҳда таҳлил қилинди.
Муҳокама давомида соҳавий хизмат раҳбарларининг ўз йўналишлари бўйича ҳисоботлари тингланиб, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва криминоген вазият барқарор сақлаш, кундузги ва тунги хизматга жалб этилган ходимлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, жиноятчиликка сабаб бўлаётган омилларни эрта аниқлаш ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича аниқ топшириқ ҳамда вазифалар белгилаб берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати