Наманган шаҳар ИИБ бошлиғининг шаҳар аҳолисига мурожаати
Қадрли отахон ва онахонлар! Азиз ёшлар!Ҳурматли ҳамшаҳарлар!
Сўнгги йилларда муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович раҳбарлигида
“Инсон қадри учун” эзгу ғояси асосида ҳудудларни ижтимоий — иқтисодий
ривожлантириш, аҳоли яшаш шароитлари ҳамда маҳаллалар қиёфасини тубдан яхшилаш,
аҳолининг муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш, бир сўз билан айтганда, халқни
рози қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Шуни таъкидлаш жоизки, барча идора ва ташкилотлар ҳамда
халқимиз билан биргаликда барча соҳаларда қонунийликни мустаҳкамлаш,
жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.
Амалга оширилган ишлар ва кўрилган чораларга қарамасдан шаҳарда
ўтган 4 ойда олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар 2024 йилнинг мос
даврига нисбатан 42 тага (130/172) ёки 32,3 фоизга, кўпайган.
Бироқ, яратиб берилган имкониятларга қарамасдан айрим
шахслар ноқонуний йўллар билан бойлик орттириш, фуқароларни алдаш ва бошқа воситалар
орқали уларнинг мол — мулкини
эгаллашга уринишмоқда.
Айниқса, интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда фуқароларга
ҳар хир турдаги таъсир ўтказиш орқали ҳисоб рақамларидаги пул маблағларини эгаллаш ҳолатлари кўплаб учрамоқда.
Ўтган даврда, шаҳарда 177 та кибержиноятлар, (88 та 168 м, 82
та 169 м) қайд этилиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 166 тага (11/177)
ёки 100 фоизга кўпайиб, мазкур ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилгани
бунинг яққол исботидир.
Бундан ташқари, 32 нафар ёшлар томонидан 31 та жиноятлар
содир этилганлиги ташвишлидир.
Ачинарлиси, оилалардаги муҳитни яхшилаш, айниқса, хотин —
қизларнинг муаммоларини ўрганиб, ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилаётган бир
вақтда 16 нафар хотин — қизлар томонидан 14 та жиноятлар содир этилди.
Бундан ташқари, айрим фуқароларимизнинг бепарволиги
оқибатида ўзларига тегишли мол — мулклар – техника воситалари, чорва моллари
ёки уй атрофларини қаровсиз қолдиргани оқибатида ўғрилик жиноятлари содир
этилишига имконият яратиб
бераётгани ҳам айни
ҳақиқат.
Оқибатда, ўтган даврда 74 та ўғрилик, шахсларнинг жамиятда
юриш қоидаларини бузиб, бошқаларнинг соғлигига зиён етказганлиги бўйича 5 та
оғир, 5 та енгил тан-жароҳати етказиш жиноятлари қайд этилди.
Шунингдек, йўлларда автомашиналар сони кундан — кунга ортиб,
ҳайдовчиларнинг масъулиятини оширмоқда.
Ҳурматли юртдошлар !
Шу сабабли, келгусида ҳал этилиши лозим бўлган кўплаб
масалалар борлигини барчамиз яхши тушунамиз.
Бундан келиб чиққан ҳолда масъул идоралар ва кенг
жамоатчилик билан ҳамкорликда қуйидаги янги тадбирларни амалга ошириш
йўлга қўйилганини маълум қилмоқчиман.
Жиноятларнинг олдини олиш, вилоятда криминоген вазият
барқарорлигини таъминлаш бўйича кучайтирилган иш тартиби жорий
этилди.
Шу мақсадда, маҳаллалардаги аҳоли гавжум жойларга 200 та,
кўп қаватли уйларнинг ҳовлисига 360 градус айланувчи 15 та, маҳаллаларнинг
асосий кириш-чиқиш жойларига 50 та, бозор ва савдо марказларига юзни ва
автомобиль рақамини таниб олувчи 10 та, Маҳаллалардаги мактаб ва мактабгача
таълим муассасаларининг кириш-чиқиш жойларига (ташқи томонда) 23 та PTZ-камералари,
Маҳаллалардаги мактабларнинг очиқ спорт майдонларига 9 та PTZ-камералари, жами
бўлиб 307 та камералар,
-кўп қаватли уйларнинг эшикларига 96 та домофонлар,
уйларнинг кириш йўлакларига 33 та ташвиш тугмалари ўрнатилди, 64 та савдо
муассасалари ва 700 та хонадонлар тезкор қўриқловга олинди.
-маҳаллаларда 35 та “намунавий хавфсиз кўча” ҳамда 99 та “намунавий
хавфсиз йўлак” ташкил этилди, ички йўллар ва кўчалар 95 та ёритиш воситалари
билан таъминланди.
Натижада, мазкур воситалар кирминоген вазиятни назорат
қилиш, содир этилган жиноятлар бўйича шахсларни тезкорлик билан излаб топиш ҳамда
жиноятга жазо муқаррарлиги таъминлашга салмоқли ҳисса қўшмоқда.
Бундан ташқари, содир этилган жиноятларни ҳар куни тезкор
таҳлил қилиб, манзилли тадбирларни белгилаш, кунлик сўров ва назорат тизими йўлга қўйилди.
Шу билан биргаликда, тергов сифати янада оширилади,бу
жараёнларда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари поймол этилишига йўл қўйилмайди.
Қайси идорада бўлмасин, ҳар бир текширув ҳамда тергов иши ички ишларнинг кундалик ва қатъий назоратида
бўлади.
Бундан буён коррупцияга қарши курашиш борасида барча давлат
ва нодавлат тузилмалари, ҳокимликлар, кенг жамоатчилик вакиллари билан
ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқамиз, жамиятнинг барча қатламлари салоҳиятини
бирлаштириш йўлидан борамиз.
Жамиятда коррупцияга қарши муросасизлик муҳитини шакллантиришнинг барча чораларини кўрамиз.
Албатта, шаҳаримизда жиноятчилик ва коррурциянинг олдини
олишда, умуман барча соҳаларда қонунийликни таъминлашда, энг аввало, маҳалла
аҳли, ёшлар ва нуроний ташкилотлар фаолларига, турли меҳнат жамоаларидаги жонкуяр
ва ватанпарвар инсонларга, уларнинг амалий ёрдами ва ҳамкорлигига таянамиз.
Агарда ҳар бир фуқаро шаҳаримизни жиноятдан, коррупциядан
ҳоли, тинч ва хавфсиз ўлкага айлантиришга ўз ҳиссасини қўшса, барчамиз бир тану
бир жон бўлиб, биргаликда курашсак кўзланган мақсадга албатта эришамиз.
Қадрли ҳамшаҳарлар!
Жиноятчиликнинг олдини олишда ҳар биримиз хушёрликни оширишимиз,
шубҳали интернет иловаларига кирмаслик, нотаниш шахсларга ҳисоб рақамлар ва
тасдиқлаш кодларини бермаслик, мол — мулкларни қаровсиз қолдирмаслик лозимлиги
ҳақида яна бир бор огоҳлантириб ўтмоқчиман.
Қонунларга қатъий риоя этиш, ўзгалар ҳуқуқи, шаъни ва қадр
қимматини, мол — мулки дахлсизлигини ҳурмат қилиш, оила мустаҳкамлигини
таъминлаш, жамиятда юриш — туриш қоидаларига риоя қилиш, ҳам қонуний, ҳам
инсоний бурчимиз эканини ҳам доимо ёдда тутишимиз зарур.
Азиз ҳамшаҳарлар, келинг, барчамиз шу йўлда муҳтарам Президентимизга елкадош бўлиб, қонун устувор, адолат ҳукмрон бўлган жамиятни биргаликда барпо этайлик !
Умаржон Абдувалиев
Наманган шаҳар ИИБ бошлиғи