Наманган шаҳар ички ишлар бошқармаси ходимларининг фаолияти ўрганилди
Бугун вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан шаҳар ИИБ ходимларининг ўтган давр мобайнида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни шакллантириш, жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги фаолияти чуқур таҳлил қилиниб, келгусидаги устувор вазифалари муҳокама қилинди ҳамда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан масъуллар огоҳлантирилди.
Ўрганишда шаҳар ИИБ раҳбариятининг келгусидаги белгиланган чора-тадбирлари бўйича тақдимоти билан танишилиб, бу бўйича ахбороти тингланди.
Шунингдек, шаҳар ҳудудидаги «қизил» тоифадаги маҳаллаларда манзилли ишларни ташкил этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, аёллар ва ёшлар ўртасидаги жиноятчиликни олдини олиш, йўл инфратузилмасини яхшилаш ҳамда тирбандликларни олдини олиш бўйича масъул раҳбар ва ходимларга аниқ топшириқлар берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати