15 Октябр 2021 йил
345
На пул қайтарилди, на олинган ускуна ва буюмлар
2021 йил 13 сентябрь куни, Андижон вилояти Олтинкўл туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил февраль ойида таниши, Наманган шаҳрида яшовчи, 1973 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, пахта титиш ускунасини 28.000.000 сўмга, 4 дона телевизорларни 12.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, ундан ташқари 9.750.000 сўм пулларини олиб, олган нарсаларини икки ой ичида беришини айтиб, ҳозирги кунга қадар алдаб келаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 12 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати