6 Апрел 2023 йил 509

Музқаймоқ дўконидан ўғирланган мебель эгасига қайтарилди.

2023 йил 3 апрель куни Наманган шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 19 март куни соат 12:30 ларда номаълум шахс Наманган шаҳар Обиҳаёт МФЙда жойлашган музқаймоқ дўконидан нархи 260 АҚШ доллари бўлган мебель жиҳозларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКМ катта инспектори томонидан воқеа жойини кўздан кечириш давомида олинган қўл бармоқ излари вилоят ИИБ ЭКМда мавжуд бўлган автоматлаштирилган шахсни идентификация қилиш тизимида текширилганда, ушбу қўл бармоқ излари Наманган шаҳар Гулпора МФЙда яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаронинг қўл бармоқларига мос эканлиги аниқланган. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳар Гулпора МФЙда яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланиб, ундан далилий ашё (мебель жиҳозлари) олинган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech