Мусобақада Наманган вилояти 1-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони, ”Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг Патруль-пост хизмати ходимлари ўртасида хизмат, жанговар ва жисмоний тайёргарлик бўйича кўрик-танлов ўтказиш тўғрисида”ги буйруғи талаблари асосида жорий йилнинг 4-6 декабрь кунлари “Намунали патруль-пост хизмати ходими” ва “Намунали патруль-пост хизмати қисм командири” кўрик-танловининг Республика босқичи Наманган вилоятида юқори савияда бўлиб ўтди.
Ушбу кўрик-танлов саккизта босқич, яъни тест синови, Саф тайёргарлиги, сузиш, қўл жанги, тўсинда тортилиш, 100 ва 3000 метрга югуриш хамда ўқ отиш шартларидан иборат бўлиб, унда 35 ёшдан ошмаган 84 нафар ППХ ходимлари ўзларининг жисмоний ва ақлий билимларини синовдан ўтказишди.
Финал босқичининг якуний натижаларига кўра “Намунали патруль-пост хизмати қисм командири” номинацияси бўйича;
1-ўринни Сурхандарё вилояти ИИБ ППХБ қисм командири, 2-ўринни Наманган вилояти ва Жиззах вилояти, 3-ўринни Фарғона, Қашқадарё, Тошкент, Навоий вилоятлари ИИБ ППХБ қисм командирлари қўлга киритишди.
“Намунали патруль-пост хизмати ходими” номинацияси бўйича;
1-ўрин Наманган вилояти, 2-ўрин Фарғона, Навоий вилоятлари, 3-ўрин Тошкент шаҳар, Бухоро, Сурхондарё вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси вакилларига насиб этди.
Умумий ҳисобда: Наманган вилояти – 1-ўринни, Сурхондарё вилояти – 2ўринни,
Тошкент шаҳар эса 3-ўринни эгалладилар.
Кўрик танловда иштирокчилар шунингдек, алохида номинациялар бўйича рағбатлантирилдилар. Ғолибларга мусобақа кубоги, қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари тақдим этилди.
Бу каби мусобақалар ва кўрик –танловлар ходимларнинг нафақат ақлий ва жисмоний шайлигини ривожлантирибгина қолмай, уларнинг иш фаолиятлари самарадорлигини янада оширишга хизмат қилувчи мотивация хам бериши шубҳасиз.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати