Муштлашувда жароҳат олган фуқаро шифохонага ётқизилди.
Жорий йил 19 май куни соат 07:35да, шифохонадан тушган хабарга кўра, шу куни соат 05:00 ларда, Учқўрғон туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган йигит 1994 йилда туғилган маҳалладоши билан биргаликда, Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқарони вақтинча яшаб келаётган уйига бориб, “Нега опам билан гаплашиб юрибсан”-деб, у билан ўзаро жанжаллашиб, ўзи билан олиб келган кастет билан унинг юз қисмига урган.
Сўнгра, шериги билан фуқаронинг бош ва юз қисмларини уриб-дўппослаб, шу ерда бўлган белкуракни олиб, ёғоч қисми билан унинг баданини турли жойларига уриб, тан жароҳати етказганлар.
Натижада, жабрланувчи бош мия оғир ёпиқ шикасти, бош мия лат ейиши, юқори мия, бошни энса, ўнг чекка соҳалари лат ейиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, икки йигит ҳам Ўз.Р ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланганлар.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати