Мурожаат юзасидан муносабат.
Жорий йилнинг 13 октябрь куни фуқаро Жўраева Марғубанинг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги “Она шахрим Наманган” гурухига “Тегишли ташкилотлар эътибор беришади деб умид қиламиз” сарлавхаси остида видеомурожаати юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий маълумоти. 2020 йил 1 августь куни соат 1830лар чамасида Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли навбатчилик қисмининг берган хабарига кўра, Наманган шаҳар Янги тонг МФЙ 5-кичик тумани 76-уйдги хонадонлардан бирида жанжал бўлаётганлиги юзасидан шу уйда яшовчи фуқаролар томонидан хабар келиб тушган. Воқеа жойига худуд профилактика инспектори Ж.Қобулов етиб борганда, фуқаролар Ғ.Н., Ғ.Ш., Ж.Д., Қ.А., Ш.Ш.лар ўзаро тортишиб туришганлиги маьлум бўлган.
Фуқаро Д.Ж. Ш.Ғ.нинг вояга етмаган фарзанди И.А.ни бир шапалоқ уриб тан жарохати етказганлиги сабабли, уни яшаш хонадонига фуқаролар Ш.Ғ. унинг онаси Н.Ғ. ва жияни Ш.Ш.лар бориб, “Фарзандимни нима сабабдан урдинг” деб, ўзаро тортишиб, бир-бирларини хақорат қилиб жанжаллашиб кетишган. Уларнинг жанжалини эшитган қўшнилар ИИБга хабар беришган. Профилактика инспектори Ж.Қобулов фуқаро А.Қ.ни ўзи билан сухбатлашиш учун таянч пунктига олиб кетган, аёллар жанжаллашиб кетмасликлари учун Д.Ж.ни уйида қолдириб, профилактика инспектори ёрдамчиларига Ш.Ғ. Н.Ғ. ва Ш.Ш.ни таянч пунктига олиб боришларини айтган, лекин улар Д.Ж.нинг олдига қайтиб чиқиб яна жанжал қилишган. Профилактика инспектори ёрдамчилари уларни тинчлантириб таянч пунктига олиб боришган. 43-сонли таянч пунктида холат юзасидан томонлардан ариза ва тушунтириш хатлари олинган ва тегишли хужжатлар расмийлаштирилган. Фуқаролар Н.Ғ. Ш.Ғ. Д.Ж. ва А.Қ.лар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддаси ва 52-моддаси 2-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликлари сабабли уларга нисбатан тегишли тартибда хужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний хал этиш учун 9 октябрь куни Наманган шаҳар Маъмурий судига юборилган, суд тўпланган хужжатларни қўшимча суриштирувга юбориш учун олиб қолган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати