1 Март 2021 йил 402

Муқаддам судланган шахс яна ўғирликка қўл урди.

Жорий йил  26 февраль куни, Тўрақўрғон туманида яшовчи фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 25 февраль куни соат 13:30 дан соат 14:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, яшаш уйи олдида қаровсиз қолдирган нархи 1.550.000 сўмлик велосипедини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган вилояти худудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори ва ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Тўрақўрғон туманида яшовчи, муқаддам Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан судланган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.   

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech