Муқаддам судланган шахс яна ўғирлик содир этди.
2021 йил 17 сентябрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 16 сентябрь куни соат 10:30 ларда номаълум шахс, Наманган шаҳрида жойлашган марказий дорихона олдида нархи 1.500.000 сўмлик велосипедини қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланиб, ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2017 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан судланган, 1971 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 17 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати