7 Сентябр 2021 йил 361

Муқаддам судланган шахс яна жиноят содир этди.

2021 йил 3 сентябрь куни, Норин туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 2 сентябрь куни соат 16:00 ларда номаълум шахс, яшаш уйига эшик қулфини калит танлаш йўли билан очиб кириб, хонада бўлган умумий нархи 2.000.000 сўмлик икки дона гиламларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Норин туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Норин туманида яшовчи, 2018 йилда Ўз.Р ЖКнинг 226-моддаси 2-қисми судланган, 1968 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 4 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech