21 Сентябр 2021 йил 366

Муқаддам судланган шахс яна жиноий жавобгарликка тортилди.

2021 йил 18 сентябрь куни, Норин туманида яшовчи, 1971 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 17 сентябрь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, яшаш уйига эшигини бузиш йўли орқали кириб, умумий нархи 5.620.000 сўмлик 1 дона пайвандлаш ускунаси, 1 дона болгарка, 1 дона перфоратор, 1 дона шрупавёрт, 15 метр электр кабелларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Норин туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Норин туманида яшовчи, 2018 йилда Ўз.Р ЖКнинг 226-моддаси 2-қисми билан судланган, 1968 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 18 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech