Муқаддам судланган шахс қайта ўғирлик жиноятига қўл урди.
Шу йил 22 июнь куни, Наманган туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 14 июнь кунидан 21 июнь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Норин маиший хизмат кўрсатиш техникуми омборхонасидан техникум хисобида бўлган умумий нархи 13.805.000 сўмлик 4 дона электродвигатель, 1 дона сув насоси, 1 дона ҳаво хайдаш винтеляторларини ўғирилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Норин туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Норин туманида яшовчи, 2009 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми ва 276-моддаси 2-қисмлари билан судланган, 1964 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 23 июнь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати