20 Октябр 2021 йил 362

Муқаддам судланган шахс қайта жиноятга қўл урди

2021 йил 12 октябрь куни, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1972 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 11 октябрь куни соат 14:00 дан соат 17:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, ўзи яшаб келаётган кўп қаватли уйнинг омборхонасида бўлган нархи 650.000 сўмлик “SHIMGE” русумли сув насосини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятини, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 2014 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан судланган, 1987 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 13 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech