4 Октябр 2021 йил 440

Муқаддам судланган шахс қайта жиноят содир этди.

2021 йил 1 октябрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 1 октябрь куни соат 12:00 ларда номаълум шахс, Наманган шаҳрида жойлашган “Чорсу” деҳқон бозорида савдо қилаётган вақтида раста устида қаровсиз қолдирган нархи 1.500.000 сўмлик “Samsung Galaxy A-3” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Андижон вилояти Андижон туманида яшовчи, 2017 йил Ўз.Р ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан судланган, 1985 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 3 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech