Муқаддам судланган шахс ўғирликка қайта қўл урди.
2021 йил 29 июль куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил июнь ойида номаълум шахс, Янгиқўрғон тумани ҳудудида жойлашган уяли алоқа воситаларига пул тушириш марказидан нархи 1.800.000 сўмлик “Samsung А10” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Янгиқўрғон тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 2020 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан судланган, 1995 йилда туғилган фуқаро томонидан содир этилганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 8 август куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати