30 Март 2022 йил 306

Муқаддам судланган шахс ўғирлик жиноятини содир этганлиги аниқланди.

2022 йил 29 март куни Давлатобод тумани ИИБ ЖҚБ бошлиғи, тезкор вакили ва шаҳар ЭКБ катта эксперти томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, Навбатдаги ўғирлик жинояти фош этилди.

Наманган шаҳар Давлатобод тумани Юксалиш МФЙ яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, хонадон эшигини калит танлаш йўли билан очиб кириб, сейф ичидан 1.500.000 сўм пули ва 300 АҚШ долларини ўғирлаб кетган шахс, 2018 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан судланган, 1997 йилда туғилган фуқаро эканлиги аниқланиб, белгиланган тартибида ушланган.

Гумонланувчидан тегишли кўргазмалар олинган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech