15 Декабр 2021 йил 397

Муқаддам ўғирлик жинояти билан судланган шахс яна шу ишга қўл урди

Жорий йил 8 декабрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 7 декабрь куни Ласетти русумли автомашинасини Наманган шаҳрида жойлашган савдо маркази олдига қўйиб, савдо қилгани кириб кетган вақтида номаълум шахс, автомашина эшигини калит танлаш йўли билан очиб, салонида бўлган 8.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБ катта эксперти томонидан автомашинани кўздан кечириш давомида, 5 дона қўл бармоқ излари олиниб, вилоят ИИБ ЭКБда мавжуд бўлган шахсни идентификация қилиш тизимида текширилганида, ушбу қўл бармоқ изларидан 1 донаси, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 2019 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан судланган, 1983 йилда туғилган фуқарони чап қўл кўрсатгич бармоғига мос келганлиги аниқланиб, Наманган шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган ва Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаролар содир этилганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 9 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech