Муқаддам ўғирлик жинояти билан судланган шахс яна ўғирликка қўл урди.
2021 йил 5 октябрь куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1964 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 5 октябрь куни соат 17:00 ларда номаълум шахс, Давлатобод тумани ҳудудида жойлашган болалар мусиқа ва санъат мактаби синфхонасида бўлган сумкасидан 500.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод ТИИБ ЖҚБ бошлиғи ва тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2017 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан судланган, 1997 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 7 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати