Муқаддам ўғирлик жинояти билан судланган шахс қайта шу ё‘лга кирди
2021 йил 4 август куни, Наманган туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 09:00 ларда, маҳалласи ҳудудида жойлашган дала майдонидаги экинларидан хабар олиш учун бориб, ўзига тегишли бўлган нархи 1.000.000 сўмлик велосипедини дала майдони четида қаровсиз қолдирганлигидан фойдаланган номаълум шахс велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи, тезкор вакиллари ва ТЭҚКГ тезкор вакили ҳамда ҲПМБ катта профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган туманида яшовчи, 2013 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан судланган, 1971 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 4 август куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати