19 Апрел 2022 йил 407

Муқаддам ўғирлик жинояти билан судланган шахс қайта шу “кўча”га қадам қўйди.

2022 йил 3 март куни Учқўрғон туманида яшовчи, 1964 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 20:00 ларда, яшаш хонадонига номаълум шахс очиқ қолдирилган дарвоза орқали кириб, ётоқхонасидан жами 1.500.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Учқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ЭКГ катта эксперти томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Учқўрғон туманида яшовчи, 2021 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан судланган, 1984 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ўтказилган тергов ҳаракатлари натижасида, гумон қилинувчи аризачига тегишли мол-мулкларни ўғирлаган вақтида уй эгасини бирга яшовчи келини кўриб қолганлигини, лекин фуқаро жиноий ҳаракатларини давом эттириб, ушбу мулкларни очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан қочиб кетганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 4 март куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан қўзғатилган жиноят иши Ўз.Р ЖКнинг 166-моддаси 3-қисмига қайта малакаланган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech