14 Июл 2021 йил 379

Муқаддам ўғирлик жинояти билан судланган шахс қайта шу ишга қўл урди.

Жорий йил 11 июль куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, Наманган шаҳар Давлатобод тумани Шишаки МФЙ Ибн Сино кўчасида жойлашган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасига девор ошиш йўли билан кириб, у ерда бўлган умумий нархи 5.355.000 сўмлик бир дона пайвандлаш ускунаси, балгарка, дрел, ключлар жамланмаси, электр кабелини, устахонага таъмирлаш учун олиб келинган Дамас русумли автомашинанинг олд ўриндиғи прибори ҳамда ВАЗ-2106 русумли автомашинани
3 дона баллонларини, бир дона аккумуляторини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Давлатобод тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 2018 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан судланган,
1998 йилда туғилган фуқаро содир этканлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech