31 Июл 2023 йил 362

Муқаддам ўғирлик билан судланган шахс яна шу жиноятни такрорлади

2023 йил 24 июль куни Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 14:00 ларда номаълум шахс яшаш хонадонида ҳеч ким йўқлиги ва дарвоза эшиги очиқлигидан фойдаланиб кириб, ҳовлисида бўлган нархи 500.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб чора кўришни сўраган. Наманган шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи, 2021 йилда ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан судланган, 1973 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Ундан ашёвий далил олинган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech