Муқаддам жиноят содир этган шахснинг навбатдаги қилмиши...
2021 йил 29 декабрь куни, Чуст туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш уйи ҳовлисига томорқа эшигини бузиш йўли билан кириб, қўйхонасида бўлган нархи 4.000.000 сўмлик 4 бош қўйларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Чуст туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспектори ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чуст туманида яшовчи, 2021 йилда Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан судланган, 1999 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 30 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ўз.Р ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати