Муносиблар тақдирланди.
Наманган вилояти ИИБнинг саф майдонида Ватанимиз тинчлиги ва эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши кураш ва уни олдини олиш борасидаги самарали меҳнатлари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида “COVID-19” пандемиясини тарқалиб кетишини олдини олиш борасида ўз хизмат бурчига виждонан ёндошганликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 29 йиллик байрами муносабати билан 23 нафар ходимлар мукофотландилар. Унга кўра Мамлакатимиз Қуролли кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги хизматлари миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатганлиги учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан 1 нафар ходим "Содиқ хизматлари учун", икки нафар ходим "Шуҳрат" медали билан тақдирландилар.
Шунингдек, 1 нафар ходим “Аъло хизматлари учун” 3 нафар ходим I даражали, 3 нафар ходим, 2 даражали, 7 нафар ходим эса 3 даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари билан мукофотланишди.
Наманган вилояти ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, содир этилган жиноятларни фош этиш, қонун бузилишини олдини олишда ўз хизмат вазифасига виждонан ва сидқидилдан ёндошиб, фуқаролар орасида ички ишлар органлари ходимларига нисбатан бўлган ишончнинг мустаҳкамланишига муносиб хисса қўшиб, ҳамда коррупциянинг олдини олишда фаол иштирок этиб, юқори касб маҳоратини намоён этганлиги учун Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, йўл-патруль хизмати инспектори сафдор Эргашев Достонбек Нуъмонжон ўғли 3.000.000 сўм миқдорида пул мукофоти билан тақдирланди. Ходимнинг ота-онасига эса Ички ишлар бошқармасининг ташаккурномаси топширилди. Шунингдек, ходимлар вазирликнинг фахрий ёрлиғи, эсдалик қўл соати, ва пул мукофотлари билан рағбатлантирилди. “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ, 2 нафар ходимга рағбатлантириш тариқасида навбатдаги махсус унвон ва биринчи махсус унвонлар тақдим этилди.
Тадбир сўнгида бошқарма бошлиғи ва фахрий ходимлар сўзга чиқиб, ушбу мукофотлар давомий бўлиши учун бунданда масъулият ва шижоат билан иш олиб бориш ҳамда бошқа ходимларни ҳам ўз сафларига қўшиш учун ўрнак ва намуна бўлмоқ лозимлиги таъкидланди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати