18 Июн 2025 йил 364

Муқаддам гиёҳванд моддаси сотиб, судланган оғуфуруш қўлга олинди

Жорий йилнинг 27 май куни ўтказилаётган “Қорадори-2025” тезкор-профилактик тадбири давомида, Норин тумани ИИБ ходимлари томонидан, Норин тумани, “Яйдоқ” маҳалласида яшовчи, муқаддам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси билан судланган, 1974 йилда туғилган, фуқаро А.Ш танишига соф оғирлиги 1,24 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ушланган. Шунингдек, яшаш хонадони ҳам текширилганида соф оғирлиги 6,95 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Норин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech