6 Январ 2021 йил 470

МТМ ишчиси дўкондаги ширинликларни ўғирлаб кетди.

Шу йил 5 январь куни, Поп шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс Поп шаҳар ҳудудида жойлашган ширинликлар дўкони эшиги ойнасини синдириб кириб, умумий нархи 1.981.000 сўмлик ширинлик ва салқин ичимликларни ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Поп туман ҳудудида ўтказилаётган “Чегара-Тозалаш” тезкор профилактик тадбири давомида, туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни тумандаги МТМда ўт ёқувчи бўлиб ишловчи, 1996 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 5 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми  билан  жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech