17 Июл 2021 йил 413

Мотоцикл икки пиёдани уриб кетди.

Жорий йил 7 июль куни соат 21:30 ларда, Ғурумсарой-Чодак-Гулистон йўлининг 36 км.да, Поп туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро Урал русумли мотоциклини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўл четида турган, Уйчи туманида яшовчи, 2001 ва 1996 йилда туғилган фуқароларни уриб юборган.
Натижада, пиёдалар бел соҳасини лат ейиши ва ўтирғич суягининг синиши ташҳиси билан шифохонага ётқизилганлар.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 16 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech