5 Декабр 2022 йил 962

Онлайн харидлар билан боғлиқ фирибгарлик

Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида яшовчи 2003 й.т., Ю.М, вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжеридаги “Loro Piano” номли гуруҳдан кийим сотиб олмоқчи бўлиб гуруҳ администраторига мурожаат қилганлиги ва унинг банк картасига бир миллион сўмга яқин пулни ўтказиб берганлигини, пулларни қўлга киритган шахс у билан ёзишмаларини ўчириб, унинг профилини блоклаб, ғойиб бўлганлигини билдириб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, фирибгарлик йўли билан пулларни ўзлаштирган шахс Андижон вилояти Андижон туманида яшовчи 2005 й.т., К.Р. эканлиги аниқланган.

К.Р. ушбу жиноятни Андижон шаҳар ҳудудидан сим-карта топиб олиб, ушбу рақамга телеграм аккаунти очиб, “Loro Piano” гуруҳига аъзо бўлганлиги, шундан сўнг интернет тармоғидан турли кийимлар суратларини олган ҳолда сохта эълон жойлаштириб жабрланувчини ишончига кириб, содир этганлиги маълум бўлди.

К.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ Киберхавфсизлик хизмати

Text to speech