Мол ва қўйлар ўғриси топилди.
Шу йил 27 октябрь куни Чуст туманида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, Чуст тумани ҳудудида жойлашган дала ҳовлисидаги қўйхонасидан нархи 3.000.000 сўмлик 3 бош қўйларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПГ профилактика инспекторлар томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чуст туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Бундан ташқари ушбу фуқаро ўзининг жиноий ҳаракатини давом эттириб, шу куни Чуст туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқарони маҳалласи худудидаги дала майдонида қаровсиз қолдирган нархи 7.000.000 сўмлик бир бош молини ўғирлаб кетганлиги аниқланган ва далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати