26 Июн 2021 йил
460
Мол ўғриси ушланди.
Шу йил 23 июнь куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1974 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 23 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс, Янгиқўрғон тумани ҳудудидаги дала майдонида қаровсиз қолдирган нархи 12.000.000 сўмлик икки бош молларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 24 июнь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати