30 Июн 2021 йил
384
Мол ўғриси қўлга тушди.
2021 йил 28 июнь куни, Наманган туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 27 июнь куни соат 14:30 ларда номаълум шахс, яшаш ҳовлисининг орқа томонида қозиққа боғлаб қўйилган нархи 5.000.000 сўмлик бир бош молини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган туман ИИБ ТЭҚКГ тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи,
1978 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 28 июнь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати