1 Июл 2023 йил
368
Мобил илова орқали содир этилган ўғирлик фош этилди
Норин тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, шу йил 30 апрель куни Норин туманида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаронинг “TBC BANK” банкидан расмийлаштирилган банк пластик картасидан “UZUMBANK PEREVOD” мобил иловаси орқали 3.111.000 сўм пулларни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида яшовчи 2003 йилда туғилган 2 нафар шахс содир этганлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Норин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати