Мингбулоқ туманида 3та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
2020 йил 15 сентябрь куни соат 11:00 ларда, Балиқчи-Жомашуй-Пунгон йўлининг 31 км.да, Мингбулоқ тумани Қўриқобод МФЙ ҳудудида, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаро Дамас русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, Чуст туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Ласетти русумли автомашинасини орқа қисмига урилиб, бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, Учқўрғон туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Дамас русумли автомашинаси билан тўқнашган.
Натижада, Дамас русумли автомашинаси ҳайдовчиси 1979 йилда туғилган фуқаро бош мия чайқалиши, чап оёқ чап тизза соҳалари йиртилиши ҳамда шу автомашинада бўлган йўловчи, Учқўрғон туманида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаро бош мия чайқалиши, иккала оёқ болдир соҳалари шилиниши ташхиси билан шифохонага мурожаат қилганлар.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 6 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати