Мингбулоқ туман ИИБ томонидан аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар.
Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 561-сонли Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 3-сонли Қарори ва ИИВнинг тегишли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида Мингбулоқ тумани ҳудудида жорий йилнинг 2 ой давомида 63 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордери берилди.
Туман прокуратурасининг ташаббуси билан туман ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тазйиқ ва зўравонликлардан жабрланган хотин-қизларни бандлигини таъминлаш мақсадида туман маданият марказида "Меҳнат ярмаркаси" ташкил этилди. Ярмаркага ташриф буюрган аёлларнинг 5 нафарини ишга жойлаштириш ва 7 нафарини касбга ўқитиш бўйича тегишли ташкилотлар билан келишиб олинди.
Жалб этилган тиббиёт ходимлари ва шифокорлар томонидан 8 нафар хотин-қизларни тиббий кўрикдан ўтказиш чоралари кўрилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати