18 Август 2025 йил 83

Мингбулоқ туманида «қизил» тоифадаги маҳаллаларда ўрганиш ишлари олиб борилди

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ ҳафта давомида Чуст ва Поп туманларида олиб борилган ўрганишлардан сўнг, навбатдаги ишларини Мингбулоқ туманида давом эттирди.

Ўрганишлар жараёнида ишчи гуруҳ туман ҳокими билан биргаликда «Бирлашган», «Меҳнатобод» ва «Ойбек» маҳаллаларида бўлиб, еттилик аъзолари ҳамда маҳаллага бириктирилган масъулларнинг фаолияти атрофлича ўрганилди. Ҳисоботлар тингланиб, мавжуд камчилик ва муаммолар юзасидан аниқ таҳлиллар ўтказилди ҳамда уларни бартараф этиш бўйича туман ҳокимлиги ва масъул раҳбарларга келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, туман ҳудудида «қизил» тоифадан ПҚ-1-сон Қарорига мувофиқ манзилли ишлар ва профилактик тадбирлар олиб борилиши натижасида «сариқ» ва «яшил» тоифага ўтган маҳаллаларнинг ижобий тажрибасини кенг оммалаштириш бўйича топшириқлар берилди. Криминоген вазиятни барқарор ҳолда сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech