27 Октябр 2025 йил 124

Мингбулоқ туманида ички ишлар бўлими ходимларининг тунги фаолияти ўрганилди

Жиноятчиликка қарши курашиш, аҳоли осойишталигини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш ички ишлар органлари фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда, бошқарма раҳбарияти томонидан жойларда олиб борилаётган ўрганишлар доирасида Мингбулоқ тумани ички ишлар бўлими ходимларининг тунги хизмат фаолияти таҳлил қилинди.

Ўрганиш жараёнида бошқарма бошлиғи туманда бўлиб, жамоат хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган тунги нарядлар фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, «Агробанк» туман филиалида хавфсизликни таъминлаётган қўриқлаш хизмати ҳамда «Қўриқобод» маҳалласи профилактика инспекторининг хизмат фаолияти ҳам кўздан кечирилди.

Ўрганиш давомида томонидан ходимларга фуқаролар осойишталигини таъминлаш, маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш, профилактика ишларини самарали ташкил этиш ва хизмат интизоми ҳамда қонунийликка риоя этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

Шу билан бирга, хизмат жараёнида юзага келаётган муаммо ва камчиликлар ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли вазифалар юклатилди.

Бундай ўрганишлар ички ишлар органлари тизимида хизмат самарадорлигини ошириш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва фуқароларнинг тинч ҳаётини муҳофаза қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech