Мингбулоқ туманида хонадондан ўғирланган пул маблағлари шахсни идентификация қилиш тизими орқали аниқланди.
2022 йил 29 октябрь куни, Мингбулоқ тумани Бирлашган МФЙда яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Ариза муаллифи шу куни соат 09:00 дан соат 16:30 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, яшаш ҳовлисига девор ошиб кириб, хонадонидаги сандиқ ичида бўлган 2.600.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Мингбулоқ тумани ИИБ ЭКГ катта эксперти томонидан воқеа жойидан олинган 6 дона қўл бармоқ излари вилоят ИИБ ЭКМда мавжуд бўлган шахсни идентификация қилиш тизимида текширилди. Ушбу қўл бармоқ изларидан 4 донаси, Андижон шаҳар Тожик кўчасида яшовчи, 1999 йилда туғилган шахснинг бармоқ изларига мос келганлиги маълум бўлди. Мингбулоқ туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни содир этганлиги аниқланган.
Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати