Мингбулоқ туман прокурорининг туман аҳолисига мурожаати
Азиз юртдошлар, туманимиз меҳмонлари!
Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари ва бевосита раҳбарлигида барча соҳаларда мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизда юз бераётган шиддатли ўзгаришларга, аҳолининг турмуш даражаси кескин ўсиб бораётганига ҳар биримиз бирдек гувоҳ ҳам бўлмоқдамиз.
Президентимиз ана шу янгиланиш, ўзгаришлар самарадор бўлишининг кафолати сифатида мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, бунинг учун жиноятчиликка қарши курашиш тизимини тубдан яхшилашни давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири даражасига кўтардилар.
Зеро, бу ислоҳотларнинг самараси барча соҳаларда қонун талабларига сўзсиз риоя этишга, жиноятчилик каби иллатнинг олдини олишга бевосита боғлиқдир.
Азиз Мингбулоқ туман аҳли!
“Янги Ўзбекистон”да ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш ана шундай умуммиллий долзарб вазифага айлантирилди.
Мингбулоқ туманидаги криминоген вазият бизнес муҳитига катта таьсир кўрсатади, унинг ўзига хос, алоҳида ёндашув талаб этадиган хусусиятлари бор.
Туманимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг янги механизмлари жорий этилаяпти.
Бу ишларимиз кундалик ҳаётда ҳам кўринаяпти, жиноятлар учун жазо муқаррарлигини таьминлаш вазифаси қанчалик муҳим бўлса, уларни келтириб чиқараётган сабаб ва омилларини бартараф қилиш ҳам бирдек муҳимдир.
Шу боис, туманнинг ҳар бир кўчасида, маҳалласида, бозорида, истироҳат боғида, жамоат жойида хавфсиз муҳитни яратиш чоралари кўрилаяпти.
Қадрли юртдошлар!
Биз жиноятчиликни жиловлашдек катта мақсадларни ўз олдимизга қўйганмиз.
2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1-сон Қарори асосида жиноятларнинг сабабларини “маҳаллабай” ва “соҳабай” муҳокама қилиш тартиби, маҳаллаларни криминоген даражасида тоифалаш тизими, “маҳалла еттилиги” институти, “ижтимоий профилактика” тамойили асосида ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикасини амалга ошириш орқали аҳолида хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасида қатор чора- тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қарорга мувофиқ ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликнинг эрта олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича янги механизм жорий этилди, менинг раҳбарлигимда туман прокуратурасида идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб фаолияти йўлга қўйилди.
Қарор ижроси доирасида тумандаги жами 40 та маҳалланинг криминоген вазияти оғир хамда қизил тоифадаги 5 та махаллаларга масъул раҳбарлар номма-ном бириктирилган.
Барча туман ва маҳаллаларнинг чораклик манзилли чора-тадбирлар “йўл хариталари” ишлаб чиқилди.
“Йўл харитаси” ижроси юзасидан йил бошидан маҳаллалардаги аҳоли гавжум жойларга 200 та, кўп қаватли уйларнинг ҳовлисига 360 даража айланувчи 6 та, маҳаллаларнинг асосий кириш-чиқиш жойларига 55 та, бозор ва савдо марказларига юзни ва автомобиль рақамини таниб олувчи 8 та, жами бўлиб 269 га яқин камералар, кўп қаватли уйларнинг эшикларига 55 дан ортиқ домофонлар, уйларнинг кириш йўлакларига 15 дан ортиқ ташвиш тугмалари ўрнатилди, 59 та савдо муассасалари ва қарийб 343 та хонадонлар тезкор қўриқловга олинди.
Маҳаллаларда фуқароларни огоҳликка чақирувчи “Ҳудуд камера назоратида!”, “Объект қўриқловда!” ҳамда “Хонадон қўриқловда!” каби жами 320 га яқин стикерлар жойлаштирилди, маҳаллаларда 55 та “намунавий хавфсиз кўча” ҳамда 120 та “намунавий хавфсиз йўлак” ташкил этилди, ички йўллар ва кўчалар 280 та ёритиш воситалари билан таъминланди.
Мисол учун, йил бошидан бери туманда ўрнатилган камералар ёрдамида қидирувда бўлган 1 нафар, жазодан бўйин товлаб келаётган пробация ҳисобидаги 2 нафар шахслар ҳамда 57 та хуқуқбузарлик холатлари аниқланди. Шунингдек, бедарак йўқолган 2 нафар шахслар топилиб, 6 та жиноятлар “иссиқ изи”дан фош этилди.
Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида “қизил” тоифада қолган 3 та маҳаллаларнинг 2 тасида криминоген вазият сақланмоқда.
Қарорга асосан ҳудудларда криминоген вазият ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича кунлик сўров ва ўрганишларни йўлга қўйдик.
Бунда, криминоген вазияти оғир маҳаллаларнинг жиноят ўчоқлари жойида ўрганилмоқда, мисол учун, туман маҳаллаларида содир этилган 18 та олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сабаблари таҳлил қилиниб, тегишли прокурор таъсир чоралари қўлланилди.
Ҳудудларда содир этилган жиноятлар хусусиятини инобатга олган ҳолда, йўл хариталари ҳам ишлаб чиқилди.
Туманда жиноятчиликни олдини олиш, коррупциявий ҳолатларни бартараф этиш бўйича кучайтирилган иш тартибини жорий этдик.
Бу борада вилоят прокурори фармойиши қабул қилиб, барча тезкор ходимлар 40 та маҳаллаларга номма-ном бириктирилди.
Ҳар бир соҳага доир тарғибот ишлари бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқилиб, тарқатилди.
Эндиликда, бириктирилган ходимларимиз жиноятларнинг омил ва сабабларини ўрганишдан ташқари ўша ҳудудда амалий тадбирларни ҳам ўтказади.
Биз эндиликда муаммонинг туб негизигача етиб бориб, “маҳалла прокурори” деган ёндашув билан ишлаймиз.
Энди эътиборингизни ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича дастлабки бажарилган ишлар ва таҳлилларнинг натижаларига қаратсам.
Биринчи, жиноятчиликка қарши курашиш фаолияти самарадорлигини оширишда соҳавий назорат кучайтирилди.
Жумладан;
2025 йилда 6 ойи давомида Мингбулоқ туманида 135 та жиноятлар (84) содир этилган.
2025 йил 6 ойида Мингбулоқда умумий жиноятлар 60,7 фоизга (84 /135) кўпайган.
Жами жиноятларнинг:
-36 таси (27,6 фоизи) олди олиниши лозим бўлган;
-46 таси (34,1 фоизи) аниқланган;
-53 таси (39,2 фоизи) АКТ ёрдамида содир этилган жиноятларни ташкил этади.
2025 йил 6 ойида умумий жиноятлар (АКТ жиноятлардан ташқари) 2,4 фоизга (84 /82) камайган.
Мингбулоқ туманида умумий (АКТ жиноятлардан ташқари) (82 та) жиноятларнинг 36 тасини (44,%) олди олиниши мумкин бўлган 11 та турдаги жиноятлар ташкил этиб, уларнинг сони аввалги йилга нисбатан (48/36) камайган.
Олди олиниши лозим бўлган жиноят турларидан:
-оғир ТЖЕ 100 фоизга (0/2);
-ўғрилик 12,5 фоизга (16/18) ошган.
-ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаси (3/3) камаймаган.
-безорилик 80 фоизга (5/1);
-фирибгарлик 62,5 фоизга (8/3)
-ўртача тан жароҳати етказиш 100 фоизга (2/0);
-енгил тан жароҳати етказиш 100 фоизга (4/0);
-жами йўл транспорт ҳодисаси 25 фоизга (8/6) камайган.
Қотиллик, босқинчлик, талончилик, транспорт воситаларини олиб қочиш ҳамда номусга тегиш жиноятлари содир этилмаган.
Шахслар томонидан содир этилган жиноятлар:
-вояга етмаганлар 50 фоизга (2/3);
-гурухлар томонидан 50 фоизга (4/6);
-ишламайдиганлар 100 фоизга (0/3) ошган.
-аёллар (2/2) камаймаган.
-маст ҳолда 80 фоизга (5/1);
-ёшлар 16,7 фоизга (12/10)
-муқаддам судланган 33,3 фоизга (3/2); камайган.
Ҳар 100 минг аҳоли сонига жами жиноятлар Мингбулоқ туманида ўртача 96,57 тадан тўғри келган. (14-ўрин).
(Наманган вилоятида 141,5, та, Республика бўйича 149,7 та).
Ахборот технологиялари ёрдамида содир этилган жиноятлар сони 50 тага (3/53) ёки 100 фоизга ошган.
Ушбу жиноятларнинг асосий салмоғини (96,2%) ўғрилик
(53 тадан 30 та, 56,6 %), ва фирибгарлик (53 тадан 21 та, 39,6 %) жиноятлари ташкил қилган.
Сўнгги йилларда бу тоифадаги жиноятлар, бир неча бараварга кўпайди. Илгари бундай жиноятларга қарши ишлайдиган тизим бўлмаган.
Шу сабабли, аҳолимиздан фирибгарлик қурбони бўлмаслик учун, интернет ижтимоий тармоқлари орқали келаётган турли хил фейк хабарлардан эҳтиёт бўлишларини ҳамда банк карталари ва ҳисоб рақамлари тўғрисидаги маълумотларни сир сақлашни сўраб қоламиз.
Азиз тумандошлар!
Шу ўринда, криминоген вазиятга таъсир кўрсатувчи оила-турмуш даражасидаги жиноятларсабаблари ва уларнинг олдини олиш борасидаги ишлар ҳақида ҳам гапирмоқчиман.
Хусусан, оила ва турмушда содир этилган ҳуқуқбузарликларга оилавий-маиший муаммолар асосий сабаб бўлганлиги аниқланди.
Шу сабабли нотинч, ажрим ёқасидаги оилаларнинг мавжуд муаммоларини бартараф этиш бўйича бошқа идоралар ва кенг жамоатчиликни жалб қилдик.
Натижада, ўтказилган ўрганишларда криминоген вазияти оғир маҳаллаларда 234 та ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизлар аниқланиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича 206 та чоралар кўрилди.
Булардан ташқари, 1.535 нафар ишсизлардан 1033 нафари ишга жойлаштирилди, 392 нафари касбга ўқитилди, 502 нафари эса, касбга йўналтирилди.
Ушбу жараёндан муқаддам судланган ва маъмурий назоратдаги шахслар ҳам четда қолмади.
Уларнинг 2 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 3 нафарининг бандлиги таъминланди, 5 нафарининг ижтимоий муаммолари ҳал этилди.
Ёшлар ўртасидаги жиноятчилик масаласига умуммиллат иши деб ёндашиб, барча биргаликда жон куйдириши керак.
Фақат жиноят учун жазони таъминлаш билан овора бўлиб, жиноятларнинг сабаб ва омилларини кўздан қочирсак оқибати ёмон бўлади.
Шу каби, вояга етмаганлар жиноятига фавқулодда ҳолат сифатида қаралиб, уларга таълим ва тарбияни беришда мажбуриятларини бажармаган ота-она ҳамда яшаш ва ўқиш жойларидаги (маҳалла еттилиги) мутасаддиларининг жавобгарлиги кучайтирилди.
Таълим муассасалари ва жамоат жойларида масъуллар профилактик (давомат, тиғ ва рейд) тадбирларида мунтазам дарс қолдирувчи 42 нафар,
тарбияси оғир 48 нафар ўқувчилар аниқланди. Уларнинг 80 нафари мактабларга қайтарилди.
Қолаверса, ҳокимлик ва маҳалла фаоллари билан биргаликда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ҳамда боқувчисини йўқотган болаларнинг 12 та муаммоси ҳал қилинди.
Мактабгача ва мактаб таълим муассасаларининг кириш-чиқиш жойларига хавфсизликни таъминловчи 29 та замонавий камералар ўрнатилди.
Ҳурматли фуқаролар!
Жуда кўп масалаларда иш услубларимиз ўзгариши зарур, бунинг устида ишлаяпмиз. Президентимиз талаб қилаётган, жиноятларнинг оқибатлари эмас, уларнинг сабабларини, ҳуқуқбузаликларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф қилишни устувор вазифа деб халқ билан биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.
Бунинг учун, ҳар бир маҳалла, хонадонгача тушиб, ҳуқуқбузарлик омилларини аниқлашга эътиборимизни кучайтирамиз, жиноят содир этган ва бунга мойиллиги бор фуқаролар билан учрашувлар ўтказиб, “фуқаробай” иш тизимини жорий қиламиз.
Ҳуқуқбузарлик ва жиноятга сабаб бўлаётган оилавий, ижтимоий, моддий ва психологик муаммоларни ҳал қилишга, ҳар бир фуқарода “жиноятчиликка қарши иммунитет”ни болаликдан шакллантиришга алоҳида эътибор қаратамиз.
Азиз ҳамюртлар!
Жиноятларга қарши курашда прокуратура органлари, кўмак ва ҳамкорликда жиноятларнинг ҳар қандай кўринишига чек қўйишга кафолат беради.
Шундай экан аҳоли ва кенг жамоатчиликни жиноятларни олдини олишга ҳамда уларни бартараф этишга фаол ҳамкорликка чақирамиз.
Шуни яна бир бор алоҳида қайд этаманки, жиноятнинг ҳар қандай кўринишига тезкор равишда муносабат билдиришга, жиноятга қўл урганларга нисбатан жазонинг муқаррар таъминланишига шахсан кафолат бераман.
Мингбулоқ тумани прокурори У.Акбаров