Мингбулоқ туман прокурорининг туман аҳолисига мурожаати
Азиз юртдошлар, туманимиз меҳмонлари!
Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари ва бевосита раҳбарлигида барча соҳаларда мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизда юз бераётган шиддатли ўзгаришларга, аҳолининг турмуш даражаси кескин ўсиб бораётганига ҳар биримиз бирдек гувоҳ ҳам бўлмоқдамиз.
Президентимиз ана шу янгиланиш, ўзгаришлар самарадор бўлишининг кафолати сифатида мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, бунинг учун жиноятчиликка қарши курашиш тизимини тубдан яхшилашни давлат сиёсатининг енг устувор йўналишларидан бири даражасига кўтардилар.
Зеро, бу ислоҳотларнинг самараси барча соҳаларда қонун талабларига сўзсиз риоя етишга, жиноятчилик каби иллатнинг олдини олишга бевосита боғлиқдир.
Азиз Мингбулоқ туман ахли!
Ўзбек ватандошимизми, чет еллик тадбиркор, сармоядор бўладими, барча - барча, Ўзбекистонимизда тинч ва осуда, муносиб ҳаёт шароитлари билан таминланган, унинг ҳаёти ҳар қандай жиноий тажовуз ва таҳдидлардан кафолатли ҳимояланган бўлиши шарт.
Қонун устуворлигини таъминламасдан, бу вазифага еришиб бўлмайди.
“Янги Ўзбекистон”да ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка
қарши курашиш ана шундай умуммиллий долзарб вазифага айлантирилди.
Мингбулоқ туманидаги криминоген вазият ижтимоий, иытисодий муҳитга катта тасир кўрсатади, унинг ўзига хос, алоҳида ёндашув талаб етадиган хусусиятлари бор.
Туманимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг янги механизмлари жорий етилаяпти.
Бу ишларимиз кундалик ҳаётда ҳам кўринаяпти, жиноятлар учун жазо муқаррарлигини таминлаш вазифаси қанчалик муҳим бўлса, уларни келтириб чиқараётган сабаб ва омилларини бартараф қилиш ҳам бирдек муҳимдир.
Шу боис, туманнинг ҳар бир кўчасида, маҳалласида, бозорида, истироҳат боғида, жамоат жойида хавфсиз муҳитни яратиш чоралари кўрилаяпти.
Азиз ватандошлар!
Биз жиноятчиликни жиловлашдек катта мақсадларни ўз олдимизга қўйганмиз.
Президентимизнинг 2025 йил 3 январдаги маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада оширишга қаратилган 1 - сонли қарорлари асосида жиноятларнинг сабабларини «маҳаллабай» ва «соҳабай» муҳокама қилиш тартиби, маҳаллаларни криминоген даражасида тоифалаш тизими, “маҳалла еттилиги” институти, “ижтимоий профилактика” тамойили асосида ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикасини амалга ошириш орқали аҳолида хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасида қатор чора -тадбирлар амалга оширилмоқда.
Қарорга мувофиқ ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликнинг ерта олдини олиш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш бўйича янги механизм жорий етилди, вилоят прокурори раҳбарлигида вилоят ва туман - шаҳар прокуратураларида идоралараро мувофиқлаштирувчи штаб фаолияти йўлга қўйилди.
Қарор ижроси доирасида тумандаги жами 38 та маҳалланинг криминоген вазияти оғир, 14 тасига масъул раҳбарлар номма-ном бириктирилган. Барча маҳаллаларнинг чораклик манзилли чора-тадбирли йўл хариталари ишлаб чиқилди.
Йўл хариталари ижроси юзасидан йил бошидан маҳаллаларда 434 та кўп қаватли ва якка тартибдаги хонадонлар техник қўриқловга олинди, 15 та кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари “ташвиш тугмалари”ни ўрнатилди, 61 та замонавий «домофон»лар ўрнатилди, 358 та видеокаузатув камералари, 65 та юзни ва авторақамларни таниб олувчи камералар, 8 та савдо марказлари ва бозорларга юзни ва авторақамни таниб олувчи камералар, 9 та кўп қаватли уйларнинг ҳовлиларига ПТЗ-камералари, 77 та мактаб ва мактабгача таълим муассасалари кириш чиқиш-жойларига, 22 та мактабларнинг очиқ спорт майдонларига камералар ўрнатилди.
Маҳаллаларда фуқароларни огоҳликка чақирувчи “Ҳудуд камера назоратида!”, “Обект қўриқловда!” ҳамда “Хонадон қўриқловда!” каби жами 504 та яқин стикерлар жойлаштирилди, маҳаллаларда 46 та “намунавий хавфсиз кўча” ҳамда 106 та “намунавий хавфсиз йўлак” ташкил етилди, ички йўллар ва кўчалар 137 та ёритиш воситалари билан таъминланди.
Албатта бу натижа беряпти.
Мисол учун, бедарак йўқолган 2 нафар шахслар топилиб, 16 та қидирувдаги шахслар ушланди, 19 та жиноятлар “иссиқ изи”дан фош етилди.
Давлат раҳбарининг Қарорига асосан ҳудудларда криминоген вазият ҳамда жиноятчиликни олдини олиш бўйича кунлик сўров ва ўрганишларни йўлга қўйдик.
Бунда, криминоген вазияти оғир маҳаллаларнинг жиноят ўчоқлари жойида ўрганилмоқда, мисол учун, туман маҳаллаларида содир етилган 279 та олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар сабаблари таҳлил қилиниб, тегишли прокурор таъсир чоралари қўлланилди.
Эътибор беришингизни истардим. Бу ишлар бир кунлик ёки бир марталик ҳисобот учун қилинаётган ишлар емас.
Ҳудудларда содир етилган жиноятлар хусусиятини инобатга олган ҳолда, 4 - чорак учун йўл хариталарни ҳам ишлаб чиқилди.
Туманда жиноятчиликни олдини олиш, коррупциявий ҳолатларни бартараф етиш бўйича кучайтирилган иш тартибини жорий етдик.
Бу борада фармойиш қабул қилиб, барча тезкор ходимлар 38 та маҳаллаларга номма – ном бириктирдик.
Ҳар бир соҳага доир тарғибот ишлари бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқдик ва тарқатдик.
Эндиликда, бириктирилган ходимларимиз жиноятларнинг омил ва сабабларини ўрганишдан ташқари ўша ҳудудда амалий тадбирларни ҳам ўтказади.
Биз эндиликда муаммонинг туб негизигача етиб бориб, “маҳалла прокурори” деган ёндашув билан ишлаймиз.
Энди еътиборингизни ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича дастлабки бажарилган ишлар ва таҳлилларнинг натижаларига қаратсам.
Биринчи, жиноятчиликка қарши курашиш фаолияти самарадорлигини оширишда соҳавий назорат кучайтирилди.
Жорий йилнинг ўтган 3 - чорагида 8 та ўрганишлар ўтказилиб, 107 нафар шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди. Бу ишлар мунтазам давом етади.
Иккинчи, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳам, аҳоли ҳам кўпроқ еътибор бериши лозим бўлган ҳамкорлик кучайтирилиши керак бўлган бир нечта жиноий омилларга диққат қаратмоқчиман.
Шиддат билан ривожланаётган юртимизда инсонлар кўпроқ пул топиш билан бирга, ноқонуний бойлик орттиришнинг янги йўлларини ҳам ўйлаб топмоқдалар.
Кейинги вақтларда фирибгарлик ва ўғрилик жинояти ошаётгани ҳам бунга яққол мисол бўлади.
Фирибгарлик ва ўғрилик жиноятлари аксарият ҳолларда ахборот технологиялари ва интернет ижтимоий тармоқлари орқали содир етилаётганлиги ташвишли ҳолдир.
Сўнгги вақтларда Ўзбекистон ҳуқуқ идоралари илгари дуч келмаган кибер макондаги жиноятлар салмоғи ортиши анчагина ташкилий чоралар кўришни тақозо етди.
Сўнгги йилларда туман ҳудудида ахборот техналогиялар сохасидаги жиноятлар кескин ортиб бормоқда. Шу сабабли, аҳолимиздан фирибгарлик қурбони бўлмаслик учун, интернет ижтимоий тармоқлари орқали келаётган турли хил фейк хабарлардан еҳтиёт бўлишларини ҳамда банк карталари ва ҳисоб рақамлари тўғрисидаги маълумотларни сир сақлашни сўраб қоламиз.
Азиз вилоятдошлар!
Шу ўринда, криминоген вазиятга таъсир кўрсатувчи жиноятларнинг айрим турлари борасида ҳам гапирмоқчиман.
Айтиш керакки, Жорий йилнинг 9 ойи 25 кун давомида ёшлар (22-17), аёллар (7-3) ҳамда муқаддам судланганлар (11-5) томонидан содир етилган жиноятларни камайишига еришилган бўлса, вояга етмаганлар (3-3) тенглиги сақланиб қолган бўлса, ишсизлар (0-5) ва гуруҳлар (5-7) томонидан содир этилган жиноятлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кўпайишига йўл қўйилган.
Шунингдек, оила ва турмуш доирасида содир етилган жиночтлар тахлил қилингаида оилавий - маиший муаммолар асосий сабаб бўлганлиги аниқланди.
Шу сабабли нотинч, ажрим ёқасидаги оилаларнинг мавжуд муаммоларини бартараф етиш бўйича бошқа идоралар ва кенг жамоатчиликни жалб қилдик.
Натижада, ўтказилган ўрганишларда криминоген вазияти оғир маҳаллаларда 4 031 та ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизлар аниқланиб, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича чоралар кўрилди.
Булардан ташқари, 4 031 нафар ижтимоий химояга муҳтож хотин-қизлардан 872 нафари доимий ишга жойлаштирилди, 6 нафарини уй-жой билан таминланди, 1 894 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 14 нафар тадбиркорликка йўналтирилди, 103 нафар аёллларга кредит берилди, 924 нафар аёллар ўзини ўзи банд қилинди. Шунингдек, 272 та боқувчиси йўқ аёлларгага, 108 нафар ногирон аёлларга, 176 нафар ногирон фарзанди бор аёлларга модий ёрдамлар берилди. 81 нафарига химоя ордери берилди.
Ушбу жараёндан муқаддам судланган ва маъмурий назоратдаги шахслар ҳам четда қолмади.
Ёшлар ўртасидаги жиноятчилик масаласига умуммиллат иши деб ёндашиб, барча биргаликда жон куйдириши керак.
Фақат жиноят учун жазони таъминлаш билан овора бўлиб, жиноятларнинг сабаб ва омилларини кўздан қочирсак оқибати ёмон бўлади.
Шу каби, вояга етмаганлар жиноятига фавқулодда ҳолат сифатида қаралиб, уларга таълим ва тарбияни беришда мажбуриятларини бажармаган ота-она ҳамда яшаш ва ўқиш жойларидаги (маҳалла еттилиги) мутасаддиларининг жавобгарлиги кучайтирилди.
Таълим муассасалари ва жамоат жойларида масъуллар профилактик (давомат, тиғ ва рейд) тадбирларида узоқ муддатга кетган 52 нафар болалар, мунтазам дарс қолдирувчи 8 нафар, тарбияси оғир 21 нафар ўқувчилар аниқланди. Уларни мактабларга қайтариш чораси кўрилди.
Мактабгача ва мактаб таълим муассасаларининг кириш -чиқиш жойларига хавфсизликни таъминловчи 77 та замонавий камералар ўрнатилди.
Таҳдидлардан яна биттаси, бу вояга етмаганлар иштирокида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларидир.
Шунинг учун биз бу борада кенг қамровли тадбирларни белгилаб олдик. Жумладан, мактаб ҳамда мактабгача таълим муассасалари атрофидаги йўл белгилари тўлиқ янгиланиб, автомашиналар тезлигини пасайтириш мақсадида суний дўнгликлар қилинди.
Ҳурматли ота-оналар!
Юқоридагилардан келиб чиқиб, азиз фарзандларингизни мажруҳ ва ногирон бўлиб қолмасликлари учун аввало уларнинг тарбияси ва таълим олишига алоҳида еътибор қаратишингиздан умидвормиз.
Ҳурматли фуқаролар!
Коррупцияга қарши курашни кучайтириш чоралари ҳам кўрилмоқда.
Зеро, сир емас коррупция ҳар бир соҳанинг ривожига тўсиқ бўлмоқда.
Шу сабабли, коррупциянинг ҳар қандай кўринишига барҳам бериш йўлида қатъий муросасиз кайфиятни шакллантириш, унга қарши курашишда мен бутун Мингбулоқ туман ахлидан ушбу йўналишда амалга оширилаётган сайи ҳаракатларга ўз ҳиссангизни қўшишингизни сўрайман.
Ҳурматли фуқаролар!
Жуда кўп масалаларда иш услубларимиз ўзгариши зарур, бунинг устида ишлаяпмиз. Президентимиз талаб қилаётган, жиноятларнинг оқибатлари емас, уларнинг сабабларини, ҳуқуқбузаликларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф қилишни устувор вазифа деб халқ билан биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.
Бунинг учун, ҳар бир маҳалла, хонадонгача тушиб, ҳуқуқбузарлик омилларини аниқлашга еътиборимизни кучайтирамиз, жиноят содир етган ва бунга мойиллиги бор фуқаролар билан учрашувлар ўтказиб, «фуқаробай» иш тизимини жорий қиламиз.
Ҳуқуқбузарлик ва жиноятга сабаб бўлаётган оилавий, ижтимоий, моддий ва психологик муаммоларни ҳал қилишга, ҳар бир фуқарода “жиноятчиликка қарши иммунитет”ни болаликдан шакллантиришга алоҳида еътибор қаратамиз.
Азиз ҳамюртлар!
Жиноятларга қарши курашда прокуратура органлари, кўмак ва ҳамкорликда жиноятларнинг ҳар қандай кўринишига чек қўйишга кафолат беради.
Шундай екан аҳоли ва кенг жамоатчиликни жиноятларни олдини олишга ҳамда уларни бартараф етишга фаол ҳамкорликка чақирамиз.
Зеро, содир етилаётган жиноятларни фош етилиши волди олинишида халқимиздан масъулият, ташаббускорлик ҳамда дахлдорлик ҳисси билан ёндошишни сўрайман.
Шуни яна бир бор алоҳида қайд етаманки, жиноятнинг ҳар қандай кўринишига тезкор равишда муносабат билдиришга, жиноятга қўл урганларга нисбатан жазонинг муқаррар таъминланишига шахсан кафолат бераман.
Барчамиз жиноятдан ҳоли янги Ўзбекистон учун бирлашайлик!!!
Еътиборингиз учун раҳмат!
Мингбулоқ туман прокурори У.Акбаров