9 Сентябр 2021 йил
344
Мижоз ўғри бўлиб чиқди.
Шу йил 5 август куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 17 июль куни, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро Давлатобод туманида жойлашган масажхонасига келиб, уни ишончига кириб, нархи 3.500.000 сўмлик “Realmi 6-Pro” русумли уяли телефон аппаратини гаплашиб олишини айтиб, алдаб, иш билан банд бўлиб турганидан фойдаланиб, телефон аппаратини олиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ушбу ҳолат бўйича Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 7 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати