7 Январ 2021 йил 1297

“Мен албатта ватан ҳимоячиси бўламан”

14 январь Ўзбекистон қуролли кучлари ташкил этилган сана. Ушбу кун муносабати билан жойларда ҳарбий ва ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан ёшларда ватанпарварлик туйғусини оширишга қаратилган байрам тадбири фестивал ва мусобақалар ўтказиб келинмоқда. Наманган вилояти ИИБ кадрлар бошқармаси, Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббуси билан динамо ўйингохида “Биз ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қаршимиз” ҳамда “Мен албатта ватан ҳимоячиси бўламан” шиорлари остида ватанпарварлик тадбири ташкил этилди.

Дастлаб ИИВнинг Наманган вилоят бўйича махсус отряди томонидан хизмат итларининг имкониятлари таништирилди ва хизматга жалб этилган робот ёрдамида портловчи модданинг зарарсизлантириш жараёни намойиш этилди.

Ходимларнинг жанговор сахна кўринишлари тадбирга йиғилган йигит қизларда юртга бўлган муҳаббат ва садоқат руҳини ошириш билан бир қаторда уларнинг кўпчилигида хаттоки қизларда ҳам келгусида ИИО ходими бўлиш истаги пайдо бўлди.

Жанговор чиқишлардан сўнг ўқувчилар хизматда фойдаланадиган қурол аслаҳалар ва маҳсус техникалар билан яқиндан танишиш имконига ҳам эга бўлишди.

Бу каби тадбирларга ёшларни кенг жалб қилиш келажакда улар орасида содир бўлиши мумкин бўлган салбий вазиятларнинг олдини олишга ҳам асосий омил сифатида хизмат қилса ажаб эмас.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech