30 Август 2021 йил 645

“Меҳнат ва шухрат музейи” чинакам байрам туҳфаси бўлди. Тадбирга журналист ва блогерлар ҳам таклиф этилди

Наманган вилояти ИИБ биносида “Меҳнат ва шухрат музейи” фойдаланишга топширилди. Амир темур, Чингизхон, қўқон хонлиги, совет иттифоқи, ва мустақилликнинг илк йилларидаги жангчи, соқчи, миршаб милиционерлар ва улар фойдаланган қурол аслахалар билан тўлдирилган ушбу музейни тайёр ҳолга келтириш учун мутахассислар олти ойдан кўп вақт сарфладилар. Тантанали нишонланган мустақиллик шодиёнаси доирасида ушбу музейнинг очилиш маросимини ўтказилиши чинакам байрам тухфаси бўлди десак муболаға бўлмайди. Тадбирда журналист ва блогерлар ҳам таклиф этилиб ушбу музейнинг очилиш маросимида иштирок этдилар. 

Наманган вилояти ИИБда мустақиллигимизнинг 30 йиллик шодиёнаси тантанали тарзда нишонланди. Унга тизимда узоқ йиллар меҳнат қилган истеъфодаги фахрийлар, хизмат вақтида мардларча ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари таклиф этилди. вилоят ҳокими ва бошқарма бошлиғининг табрик сўзидан сўнг ходимларнинг саф майдонида тантанали юришлари намойиш этилди.

Мамлакат раҳбари ҳамда ички ишлар вазири томонидан соҳада фидокорона  хизмат қилиб келаётган 21 нафар ходимлар юксак мукофотлар билан эътироф этилгани байрамга чинакам шукуҳ қўшди десак муболаға бўлмайди.

Тақдирлаш маросимидан сўнг ИИБда янги қуриб битказилган “Меҳнат ва шухрат музейи”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Алоҳида таъкидлаш жоизки ушбу музей олти даврни ўз ичига олади. Бу ерда хаттоки Амир Темур хукмронлиги даврида соқчи ҳамда жангчилар фойдаланган қурол аслаҳаларнинг асл нусхаларини ҳам топиш мумкин.

Чиндан ҳам байрамга муносиб туҳфа бўлган ушбу музей келгусида юрт равнақига ўз ҳиссамни қўшаман деган ҳар бир йигит қизнинг севимли масканига айланиши шубхасиз.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech