Меҳмон уй эгасининг телефонини ўғирлади
2022 йил 8 январь куни, Норин туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 3 январь куни соат 15:00 дан соат 21:00 гача бўлган вақт оралиғида яшаш уйида синфдошлари билан бирга бозорлик қилиб келиб, ўтирганларидан сўнг номаълум шахс, унга тегишли бўлган нархи 1.500.000 сўмлик “Редми-9С” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Норин туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, аризачини яшаш уйига меҳмонга келган таниши, Норин туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 8 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати