21 Май 2021 йил
348
Меҳмон уй эгасининг телефонини ўғирлаб кетди
Жорий йил 19 май куни, Норин туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 7 май кунига ўтар кечаси маҳалласида яшовчи, 1976 йилда туғилган поччасининг яшаш уйига “Бунёд” исмли шахс меҳмонга келиб, нархи 1.550.000 сўмлик “Samsung 02S” русумли уяли телефон апаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Туман ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Самарқанд вилояти Иштихон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати